Президент: «Ҳамма она тилини билишга мажбур»
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламенти ва халқига таълим соҳасини ривожлантиришга бағишланган мурожаатномасида она тилини билишга эътиборни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
«Миллий ўзлигимизнинг тимсоли бўлган, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади», — деди у.
«Албатта, оиламизда ҳам чет тилини билиш албатта керак, бу ҳам ҳозир замон талаби. Лекин она тилини билишга мажбур қилишимиз керак. Мажбур!», — таъкидлади президент.
«Менинг фарзандим чет тилларини биладию, она тилини билмайди, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас»лигини таъкидлади. «Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Улашиш:
Шарҳлар