Президент Андижон вилоятини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини белгилаб берди

Президент обозначил цель превратить Андижанскую область в регион без бедности и безработицы

Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаш мақсадида Андижон шаҳридаги саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларда бўлди.

Президент ўзининг амалий ташрифи чоғида Андижон вилоятини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини белгилаб берди. У даставвал “Асака текстиль” тўқимачилик кластерига ташриф буюрди.

Келгуси йилларда кластер томонидан Улуғнор туманида 70 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш заводи,  тикув-трикотаж ва пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиниши режалаштирилган. Уларда яна 1 минг 600 дан зиёд иш ўрни очилади”, — дейилади хабарда.

Умумий қиймати 83 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида ташкил этилган хомашёдан тайёр маҳсулотгача тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга корхонада Мирзиёев тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш ҳажмлари билан танишди.

Худди шу ташриф доирасида республика раҳбари турли соҳалардаги 12 лойиҳани ўз ичига олган “Андижон саноат хаби”даги корхоналар билан ҳам танишди. Улардан бири “Авто Спринг Компонентс” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги техникалари учун пўлат деталлар ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Бу ноёб корхона бир вақтнинг ўзида 12 тонна металл эритиш имкониятига эга. Яна бир самарали томони, хомашёлар Асака туманидаги автомобиль заводининг темир чиқиндиларидан олиниб, қайта ишланади”, — дейилади хабарда.

Мирзиёев Андижон вилоятидаги мебель кўргазмасини ҳам бориб кўрди, унда маҳаллий мебель корхоналарининг ютуқлари намойиш этилди. Тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш ва жаҳон бозорига чиқиш, ўз фаолиятини кичик ишлардан бошлаган тадбиркорларнинг онгини ўзгартириш муҳимлигини таъкидлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.