Президент: Ҳар бир хонадон бир йилда иккитагина кўчат эксин…

Фото: president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни «Яшил макон» миллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган йиғилишда дарахтларнинг аҳамияти, уларни номига экишга йўл қўйиш керак эмаслиги ҳақида гапирди.

«„Яшил макон“ номига эмас, ўзимизнинг ҳаётимиз, ўпкамиз тозалигига, жамиятимизга, саломатлигимизга, керак бўлса ғуруримизга керак. „Яшил макон“ миллатимизга, мамлакатимизга, эртанги кунимизга керак. Кимдир келиб Ўзбекистондаги экологиямизни тўғрилаб бермайди. Кимдир келиб маҳалламизга, Орол денгизини қуриган тубига дарахт экиб бермайди, ҳеч қачон. Темир интизом ва ўзимизнинг меҳнатимиз натижасида пировард мақсадга эришамиз», — дейди у.

Ҳар бир хонадон бир йилда иккитагина, ташкилот эса ўнтагина кўчат эксин, деди президент.

Давлат раҳбари маҳалла раислари бу масалага жонкуяр бўлишлари кераклигини, дарахтга бўлган муносабат уйдан, оиладан, неварадан, фарзандлардан, жамиятдан, маҳалладан бошлаш кераклигини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.