Президент қарори ишни силжитиши мумкин

Электромобиль на зарядке
Фото: freepik.com

Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича мунозаралар 2018 йилдан бери давом этмоқда, 2019 йил охиригача Андижон вилоятининг Асака шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши эълон қилинган эди. Ўшанда Кореянинг Rooper teikom Co. Ltd компанияси лойиҳага сармоя киритмоқчи эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрига ташрифи чоғида «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган “Шаффоф Омадли Саноат” хусусий корхонасида бўлди. Президентга компания 2021 йилдан бошлаб электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштираётгани маълум қилинди. Хитойнинг Silk Road Company билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион долларни ташкил қилади, жумладан, 24 миллион доллари – хорижий сармоядир.

Дастлабки ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, маҳаллий электромобилнинг тахминий нархи 3000 долларни ташкил этади. Биринчи йилда улар бир қувватланишда 150 км йўл босадиган 2 минг дона электромобиль ишлаб чиқаришни ваъда беришди. Бироқ, кўрсатилган нарх ҳисоб-китобларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирадиган бир қатор саволларни келтириб чиқарди. Ҳозирча мамлакат бозорида Қўқонда ишлаб чиқарилган электромобиллар йўқ.

Орадан тўрт йил ўтиб, 2023 йил январида президент ўша йилнинг 1 сентябрига қадар Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни топширди.

Бироқ вазият шундайлигича давом этар экан, Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилмаяпти.

“Ўзбекистон Республикасида электр ва гибрид транспорт воситалари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция битимини тасдиқлаш ҳақидаги президент қарори (ПҚ-132, 18.03.2024) муаммони ҳал қилса, ажабмас.

Ушбу қарор миллий маълумотлар базасида ҳали эълон қилинмаган, шунинг учун бир қатор жавобсиз саволлар мавжуд.

Масалан, бош ҳарф билан ёзилган бу «Инвестор» ким, электромобиллар қаерда ишлаб чиқарилади, тендер ўтказилганми, ўтказилмаган бўлса, бу «Инвестор» қаердан келган?

Ҳозирча хабардан маълумки, ҳужжатга кўра, «Инвестор» билан қуйидаги масалаларни инвестиция шартномасига киритиш бўйича музокаралар олиб борилади:

  • инвестиция лойиҳасининг кейинги босқичларида электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донага етказиш;
  • инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида ишлаб чиқариладиган электр ва гибрид автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизга ошириш;
  • маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш;
  • ишлаб чиқарилган электр ва гибрид автомобиллар доимий равишда экспорт қилинадиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш, қўшма корхона томонидан белгиланган экспорт мамлакатлари бундан мустасно,
  • сифатли ва хавфсиз электр ва гибрид автомобилларни харид қилишда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг маҳаллий иқлим шароитларига мос келишини таъминлаш ва кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • барча автомобилсозлик корхоналарига, шу жумладан Инвесторга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар беришда тенг шароитлар яратиш.

Кутиш қолади, холос, уёғини ҳаёт кўрсатади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.