Президент бешта қуёш ва шамол электр станциясини ишга туширишга рухсат берди

Президент Узбекистана
Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни мамлакатимизнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди, деб ёзяпти давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Тадбирда ушбу муҳим инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари бўлган “Masdar” компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамаҳий, “China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь, “China Energy International Group” компанияси бошқаруви раиси Лю Цзэсян, “China Gezhouba Group” компанияси бошқаруви раиси Линь Сяодан, “SEPCO III”, “Dongfang Electric Corporation” ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Ўзбекистонда энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда.

«Бу лойиҳаларга катта амалий ҳисса қўшган инвесторлар, муҳандис ва қурувчиларга алоҳида миннатдорлик билдирилди», -дейилади хабарда.

Жами қиймати 2 миллиард долларлик ушбу станциялар тўлиқ ишга тушса, икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.