Президент бир нечта қирғизистонлик санъат вакилларини фахрий унвонлар билан тақдирлади
«Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳамда стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, мусиқа ва қўшиқчилик йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида мулоқотни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси, қардош халқларимиз орасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли ишлари учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан
Омурбаев Нур Санташевич – Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан
Дуйшенбек уулу Закирбек – Қирғиз Республикасидаги эркин ижодкор, комуз созандаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Шарҳлар