Президент фармони билан Бахтияр Хамидовга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди

Foto: news.it

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Хамидов Бахтияр Султановичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони берилди.

Ушбу унвон Бахтияр Хамидовга давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, банк-молия тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, муҳим инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги улкан хизматлари ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.