Президент фармонига кўра мустақиллик арафасида бир қатор фаоллар фахрий унвонлар билан тақдирланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кўп қиррали ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқ маънавиятини юксалтириш, мамлакатда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир қатор шахслар қуйидаги фахрий унвонлари билан тақдирланади:

  • «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан.

Шунингдек, Халқнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, юрт тараққиётини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги учун ҳам бир қанча фаоллар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

  • «Имом Бухорий» ордени билан;
  • «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
  • «Дўстлик» ордени билан;
  • ИИ даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан;
  • ИИ даражали «Саломатлик» ордени билан;
  • «Содиқ хизматлари учун» медали билан;
  • «Соғлом турмуш» медали билан;
  • «Шуҳрат» медали билан.

Ушбу унвонлар билан тақдирланаётган фаол шахслар рўйхатини шу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.