Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида соҳада қатор ислоҳотлар қилиниши белгиланганди.

Бутун мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни Қорақалпоғистон мисолида яққол кўриш мумкинлиги таъкидланган эди.

«Бугунги таҳликали ва мураккаб замонга қарамасдан, иқтисодиётимиз барқарор ўсиб бораётгани, дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар етакчилари буни эътироф этаётгани қайд этилди. Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади. Шундай юксак маррага эришишда илғор технологиялар асосида замонавий корхоналар очаётган, юз минглаб янги иш ўринларини яратаётган ва дунё бозорларига жадал кириб бораётган азму шижоатли тадбиркорларнинг ҳиссаси беқиёс экани эътироф этилди», – дейилганди учрашувда.

Ана шулардан келиб чиқган ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.) қабул қилиниб, унда 5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:

🔹ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати;

🔹амалий тадбирлар режаси.

Ҳужжат билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.