Президент инаугурацияси 6 ноябрь куни ўтказилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида ўтказилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар беради.
Лавозимга киришиш маросими парламент юқори палатасининг янги биносида ўтказилади. ТАСС манбасининг сўзларига кўра, унда парламент депутатлари, ҳукумат аъзолари ва дипломатик корпус вакиллари қатнашади.
МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев Мирзиёевга президент гувоҳномасини топширади. Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга қасамёд келтирганидан кейин президентга 25 октябрь куни тасдиқланган кўкрак нишони ва штандарт, яъни президентлик ҳокимиятининг фарқлаш белгилари топширилади.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловларида Мирзиёев 80,12% овоз олган. Ундан ташқари, сайловларда яна тўртта номзод қатнашган.
Шарҳлар