Президент ислоҳотлар қоғозда қолиб кетмаслиги кераклигини билдирди

Совещание под руководством президента
Фото: пресс-служба президента

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 21 ноябрь куни ўтказилган йиғилиш якунида вазирлик, ҳокимлик ва идоралардаги ижро интизоми ҳолатига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

 «Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолаётгани йўқ. Лекин, ислоҳотлар “қоғозда” қолиб кетмаслиги керак. Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар жойларда уларнинг ижросини сўзсиз таъминлаши шарт», — деди у.

Айрим раҳбарлар рақам ортидан қувиб, сифат, самарадорлик ва талабчанликни сусайтиргани кўрсатиб ўтилди.

Ижро интизомини таъминлаш, барча дастур, “йўл харитаси” ва лойиҳаларни ўз муддатида бажариш лозимлиги қатъий таъкидланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.