Президент мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларининг маоши оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди

Фото: пресс-служба президента

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни бўлиб ўтган йиғилишда аттестациядан ўтган мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларининг лавозим маошлари келаси йилдан мос равишда 50 ва 30 фоизга оширилишини маълум қилди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати.

Беш йилда бир марта ўтказиладиган аттестация доирасида аттестациядан ўтмаган директорлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Директор лавозимига номзодлар сертификатга эга ва захирага киритилган, муайян муддатга муддатли шартнома тузиладиган кадрлар орасидан танланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.