Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди. Имтиҳон натижаларини Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси орқали аниқлаш мумкин.
Президент мактабларига биринчи — саралаш босқичи имтиҳонлари 7 июль куни бўлиб ўтган эди. Иккинчи босқич тестлари эса 27 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:
– Биринчи босқич — математика фанидан (жами 30 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 нафар ҳисобидан (ҳар бир мактабда жами 480 нафар) максимал балл тўплаган ўқувчиларга иккинчи босқичда иштирок этишга рухсат этилади.
– Иккинчи босқич кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади: математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та;
инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та тест саволлари.
Президент мактабларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида иккита синфга бир хил 12 нафардан жами 24 нафар ўқувчи ҳамда ижод ва ихтисослаштирилган мактабларига Агентлик томонидан белгиланган квота доирасида ўқувчилар қабул қилинади.
Ўқувчилар Президент мактаби ҳамда ихтисослаштирилган мактабларига ҳужжат топшириш жараёнида уларга ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларидан бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.
Бунда, Президент мактаби кириш имтиҳонининг 2-босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ўқишга кира олмаган ўқувчилар ҳудуддаги ўзи танлаган ихтисослаштирилган мактабига белгиланган квота доирасида, тўплаган баллари кетма-кетлиги бўйича имтиҳонсиз қабул қилинади. Бунда квота доирасидан ошиб кетса имтиёз қўлланилмайди.
Шарҳлар