Президент матбуот котиби: «Биз КХШТда аъзолик бўйича таклиф олганимиз йўқ»
Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Шерзод Асадов Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотига аъзо бўлишни режалаштираётгани ёки йўқлиги ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб берди, деб ёзади “Спутник” нашри.
Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби айтишича, ташкилотга аъзо мамлакатлардан бундай таклифлар тушмаган.
«Биз КХШТда аъзолик бўйича таклиф олганимиз йўқ. Бунинг устига қонунларимиз томонидан бундай ташкилотларга аъзо бўлиш ҳарбий базаларни ташкил этиш тақиқланган».
«Газета» нашрининг аниқлик киритишича, Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти аъзоларидан Афғонистондаги вазият муносабати билан бирор-бир таклиф олмаган.
Улашиш:
Шарҳлар