Президент матбуот котиби Украинадаги воқеалар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига таъсир кўрсатмаслигини билдирди

Источник: Шерзод Асадов

Ўзбекистоннинг ташқи йўналиши унинг миллий манфаатлари билан белгиланган, Украина ҳудудидаги воқеалар унга таъсир қила олмайди. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

“Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат кун тартиби мамлакатимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. У ҳеч қандай геосиёсий воқеаларга ҳам, геосиёсий вазиятга ҳам боғлиқ эмас”, — деди Асадов журналистларнинг Украинадаги воқеалар фонида Ўзбекистон ва Франция ҳамда Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш эҳтимоли ҳақидаги саволига изоҳ бераркан.

Асадовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташқи сиёсати кун тартибини шакллантиришга ҳеч бир давлат таъсир қилмайди. “Европа Иттифоқи бизнинг асосий сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларимиздан биридир. Ҳар икки томон манфаатлари йўлида фаол ҳамкорлик қўллаб-қувватланади”, — деди Асадов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21-22 ноябрь кунлари Францияда расмий ташриф билан бўлиб, унинг натижасида 6 миллиард евродан ортиқ шартномалар имзоланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.