Президент мажлисида ишдан олинган собиқ ҳоким янги лавозимга тайинланди
17 июль куни Президент бошчилигида ўтказилган мажлисда Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилган Худойбердиев Нуршод Нурмаматович Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Нуршод Худойбердиев 1983 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий – 2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти “Сувназорат” инспекциясида турли вазифаларда ишлаган. 2015-2016 йилларда Мингбулоқ тумани Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиғи бўлган. 2016-2017 йилларда – Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилларда – Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Нуршод Худойбердиев 2019 йилдин 2024 йил август ойига қадар Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Мазкур тайинлов Республика қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.
Шарҳлар