Президент миллий маданият марказлари чиқишларини кузатди
“Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтган тантанадан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида бўлиб, миллий маданият марказлари, фольклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати ёзмоқда.
«Бу санъат, бу урф-одатларимиз тарихий. Уларнинг замирида катта маданият, маърифат бор. Бу йўналишни маҳкам тутиб, давом эттираётганингиз учун раҳмат. Байрам миллий қадриятларимиз билан файзли», – деган Шавкат Мирзиёев.
Кўпмиллатли халқимизнинг тўйи, байрамлари бир бўлиб кетган. Наврўз ҳам барча миллат ва элат вакилларининг севимли байрамига айланган. Бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳудудларда 38 та дўстлик жамияти ва 153 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбари шундай марказларнинг кўргазмалари ва куй-қўшиқларини ҳам томоша қилди. Турли миллат вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, эзгу тилакларини билдирди.
Шарҳлар