Президент маҳалла фаолларини мукофатлади
Президент Фармонига мувофиқ “22-март Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан фаолияти давомида яхши натижаларга эришган шахслар мукофотланди.
Номзодлар мамлакатда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтаришга, жамиятда маҳалланинг ўрни ва нуфузини янада юксалтиришга, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги хизматларига, кўп асрлик анъаналарни асраб-авайлашга, халқ орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаб, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга, ҳамда ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссасига қараб саралаб олинган.
Маҳалла фаолларига “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, II даражали “Соғлом авлод учун” ва “Саломатлик” орденлари ҳамда “Содиқ хизматлари учун”, “Жасорат”, “Соғлом турмуш”, “Шуҳрат” ва бошқа турдаги медаллар топширилган.
Шарҳлар