Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига: «Нукус воқеалари негизида аҳоли муаммоларига ечим топилмагани ётибди»
Жума куни Нукусга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида депутатлар олдида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари “… шунча саъй-ҳаракатларга, Қорақалпоғистонга ажратилаётган катта-катта маблағларга қарамай, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганини қайд этди”.
«Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган“. Аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.
Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилган. Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда, дейилади президент нутқида.
Шарҳлар