Президент Қорақалпоғистонга доимий ишга борадиган тиббиёт ходимларининг маошига 100% устама қўшилишини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев шифокорлар Тошкентдан Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлишини таъкидлади.
Мўйноқ тумани фаоллари билан учрашувда президент уларнинг маошини икки баравар оширишни ваъда қилди, деб ёзади “Спутник” нашри «Ўзбекистон 24» телеканалининг шарҳловчиси Азиза Қурбоновага таянган ҳолда.
«Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади», – деди президент.
Давлат раҳбари ушбу мақсадларга 32 млрд сўм ажратишга топшириқ берди. Тегишли қарор яқин кунларда ишлаб чиқилади.
Улашиш:
Шарҳлар