Президент Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲда жабрланганларни маҳсус рейс орқали олиб келишга топшириқ берди

Место происшествия
Фото: РИА

2024 йил 11 январь куни Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчилик қисмидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни (Москва вақти билан) соат 02:20 ларда Россия Федерацияси, Пенза вилояти, Нижнеломов райони М-5 автомобиль йўлининг 503 км.да ҳаракатланган “JAC” русумли “Минивен” автомобили ва “Volvo” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида “JAC” русумли “Минивен” автомобили ичида бўлган жами 9 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида, вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда», – дейилади хабарда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.