Президент раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди

Foto: Prezident matbuot xizmati

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бошланди.

Давлат раҳбари мамлакатда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлади.

Шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланди. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилди.

Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етди.

Шунингдек, бугунги кунда 110 минг ўғил-қизлар хорижда таҳсил олмоқда.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг “Печак лигаси”га кирувчи Гарвард, Ел, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг “Расселл гуруҳи”даги Оксфорд, Кембридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ўзбекистонлик ёшлар битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшлар сони эса 200 дан ошди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.