Президент раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бошланди.
Давлатимиз раҳбари сўнгги етти йилда барча ҳудудлар сингари Тошкент вилоятида ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этди.
Вилоят иқтисодиёти 1,5 баробарга ўсиб, ўтган йили 119 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди, тадбиркорлар 16 мингтага кўпайиб, 170 минг доимий иш ўрни пайдо бўлди.
Вилоятда 6 миллиард долларлик 826 та янги саноат корхонаси ишга тушди, 5 миллиард долларлик экспорт бўлди.
Шуларнинг натижасида ўтган тўрт йилда 70 минг, бу йилнинг ўзида эса 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилди.
Тошкент вилояти ҳудуди 15 минг квадрат километр бўлиб, Андижондан 3,5 баравар кўп. Вилоят туман ва шаҳарлар сони бўйича республикада биринчи ўринда.
Лекин вилоят ўз имкониятларининг ярмини ҳам ишлатмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шарҳлар