Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда она тилимиз ривожига алоҳида урғу берилаётган бежизмаслиги, она табиатимиз, ҳовлимиз, маҳалламиз, шаҳар ва қишлоқларимиздаги гуллар, дарахтлар, яшил майсалар сингари она тилимиз ҳам ҳар куни, ҳар дақиқада ғамхўрликни талаб этиши таъкидланди.
Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси ва кузги мавсумда ишларни жадал ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Президент кун давомида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети билан танишди. Унда экология, барқарор бошқарув, атроф-муҳит иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, экологик инновация ва рақамлаштириш йўналишларида 500 нафар бакалавр ва магистр тайёрланади.
Бу билан экология тизимига ҳам замонавий кадрлар тайёрлайдиган мустаҳкам замин яратилди.
Вилоят ҳокимларига ҳар бир вилоятда 1 тадан ушбу университет техникумини ташкил қилиш топширилди. Техникум атрофида илмий-амалий машғулотларни олиб бориш учун дендрология боғи ҳам ташкил қилинади.
Янги ўқув йилидан университетда дуал таълимни йўлга қўйиш, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши бўйича қисқа курслар ташкил қилиб, ҳар йили 1 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шарҳлар