Президент Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувинга ўтказишни таклиф қилди

Источник: unsplash.com

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга Мурожаатномасида айтиб ўтди. Ҳозирда бу шаҳарлар шу номдаги вилоятларнинг маъмурий марказлари ҳисобланади.

Президентнинг қайд этишича, Ҳозирга келиб Марказий Осиёда аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳарлар 7 тага етган. Минтақамизда пойтахтлар билан бир қаторда, бошқа йирик шаҳарлар ҳам “ўсиш нуқталари”га айланмоқда. Булар орасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида аҳоли сони бир миллионга етмоқда.

«Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланди. Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда», – дея қайд этади президент.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.