Президент Саудия Арабистони билан «яшил» энергетика соҳасидаги шерикликни кучайтирмоқчи

Foto: Prezident Matbuot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, учрашувда Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва «яшил» энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон энергетика соҳасини тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар асосида модернизация қилишда фаол иштирок этаётган етакчи «АCWА Поwер» компанияси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.