Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиши хабар берилган эди.
Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар