Президент: Туманлар ҳокимлари инфляцияни жиловлаш учун шахсан жавобгар бўлади
Шавкат Мирзиёев Бухородаги йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб беришини таъкидлади.
“Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак”, – деди у. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, “бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт”
Президентнинг таъкидлашича, июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил қилган. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашгани муҳим омил бўлган. Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга картошка такрорий экин сифатида экилган.
Шарҳлар