Президент: Вазирлар жамоатчиликка йиллик ишчи дастурларни тақдим этади

Источник: пресс-секретарь президента Узбекистана

Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради. Бу ҳақда ЎзЛиДеП съездида Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Келгуси беш йилда давлат идоралари штатларини оширишга йўл қўйилмайди. Аксинча, рақамлаштириш ва қатор функцияларни хусусий секторга бериш ҳисобига штатлар қисқартириб борилади.

Давлат хизматчилари учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.

Қайд этиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев октябрь ойида ўтказиладиган сайловларга ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.