Президент: Ўзбекистонда “канцер-регистр” тизими ишга туширилади
Ўзбекистон президенти Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказига ташриф буюрди, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
Марказ ҳудудий филиаллари билан ягона электрон платформага уланади, республикада “канцер-регистр” тизими ишга туширилади. Натижада, кузатув остидаги саратон касалликларига оид барча маълумотлар ходимларга тўлиқ тақдим этилади.
*Канцер-регистр Ўзбекистон ҳудудий муассасаларида хавфли ўсмалари билан оғриган беморларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш учун мўлжалланган.
2021 йилда Anhor.uz жамоатчилик президентга мурожаат қилгани ҳақида ёзган эди.
Ўзбекистонда саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг омон қолиш даражаси 20-30 фоизни ташкил этган бўлса, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 70-80 фоизга етади. Охирги уч йил ичида онкологик ва гематологик касалликларга чалинган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ислоҳ қилиш бўйича қатор қарорлар ва қонунчилик нормалари қабул қилинган бўлса-да, бу меъёрларнинг барча бандлари ҳам бажарилмаган.
Шарҳлар