Президент жамоат транспорт масаласини танқид остига олди
Президент бошчилигидаги йиғилишда жамоат транспорти масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатмаёганлини таъкидлаб ўтди, деб ёзяпти давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Транспорт вазири ва вилоят ҳокимлари бу ишларни тўлиқ якунлаб, 1 мартга қадар 5 та вилоят марказида, 1 июнгача қолган 8 та шаҳарда янги тизимни йўлга қўйиши шартлиги қатъий кўрсатиб ўтилди”, – дейилади хабарда.
Шу билан бирга, вилоятларга етказилиши режа қилинган автобусларнинг ҳаммаси ҳам олиб келинмагани, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш ишлари якунига етказилмагани ҳам танқид қилинган.
“Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо”, – деган Президент.
Шарҳлар