Президентга Тошкентнинг бош режаси тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Янги бош режа шаҳар ҳудудини уч асосий ҳудудга бўлишни назарда тутади:
- Биринчи зона — консервация — маданий мерос объектлари, тарихий жойлар, бинолар ва яшил майдонларни сақлаб қолишга қаратилган бўлади;
- Иккинчи зона — реконструкция — мастер-режалар асосида қўшимча қурилиш ишларини амалга оширишга имкон беради;
- Учинчи зона — реновация — эски уй-жойлар ва эски бинолар ўрнига янги қурилиш ҳамда уларни таъмирлашга қаратилган бўлади.
Бундан ташқари, Тошкент ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар майдонини уч баробарга ошириб, 25 минг гектарга етказиш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдонлар ҳозирги уч квадрат метрдан олти квадрат метргача кўпаяди.
Бош режа тасдиқлангандан сўнг, унинг хариталари Шаҳарсозлик кадастрининг геоахборот тизимида ва Тошкент шаҳар ҳокимиятининг веб-сайтида очиқ фойдаланиш учун жойлаштирилиши маълум қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар