Президенти ГEФ билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади

Foto: Prezident matbuot xizmati

Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган CОП29 доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд (ГEФ) раҳбари Карлос Родригес билан учрашди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Суҳбатда Ўзбекистонда иқлим барқарорлиги ва экотизимларни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ГEФнинг биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурсларни бошқариш ва иқлим ўзгаришига мослашиш лойиҳаларига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди, қўшма лойиҳалар қиймати 100 миллион доллардан ошган. Ҳаво сифатини мониторинг қилиш, кўкаламзорлаштириш, экотуризмни ривожлантириш ва Оролбўйини тиклаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси йилда Ўзбекистонда ГEФ донорлар йиғилишини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.