Bo'limsiz
Президентнинг қасамёд маросими 14 июль куни бўлади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган Президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси эртага, 14 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати хабар беряпти.
Маросимда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президентлик гувоҳномасини топшириши кутилмоқда.
2023 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари ўтказилган президентлик сайловида, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
Улашиш:
Шарҳлар