Примореда қизни таксига қамаб қўйган ўзбекистонлик аэропортда қўлга олинди
Новосибирскда 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.У. қўлга олинди ва Приморск ўлкасида қизни таксига қамаб қўйганликда гумон қилинмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, 29 сентябрь куни қиз Владивостокдан Артем шаҳрига бориш учун такси чақирган. Йўлда ҳайдовчи уни ранжитиб, беҳаё таклифлар қила бошлаган ва йўловчи тушмоқчи бўлганида, уни машинада ушлаб тура бошлаган.
Унга қизни қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Шундан сўнг, муҳожир Новосибирскка қочиб кетган ва у ердан Россия Федерациясидан учиб кетмоқчи бўлган пайтида аэропортда ҳибсга олинган.
Яқин вақт ичида эркак тергов ҳаракатлари учун Владивостокга олиб кетилади, деб хабар берди Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Приморск ўлкаси бўйича Бош тергов бошқармасининг Телеграм-каналида.
Шарҳлар