Прокуратура Каттақўрғонда шифт плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаба қиз жабрланганини билдирмоқда

Фото: Zarnews.uz

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида ўқув йили бошланишига бағишланган тадбир ўтказилаётган мажлислар залида шифтнинг бетон плитаси қулаб тушди. Кейинчалик маълум бўлишича, университет хабар қилганидек, икки эмас, балки олти нафар талаба қиз жароҳатланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар беради.

Айни пайтда 2008 йилда фойдаланишга топширилган ва 2021 йилда СамДУ филиали кўчиб ўтган бинонинг қурилиш ишлари ва капитал таъмирлаш ишлари сифати бўйича терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан терговгача ҳаракатлар олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.