“Зарафшон” миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши очилди

Фото: Бош прокуратура

2024 йил 13 январь куни Самарқанд вилоятида жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғининг “Олмазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида ёнғин келиб чиққан тўғрисида ёзгандик. Ҳолат юзасидан Бош прокуратураматбуот хизмати қуйидагиларни билдирмоқда.

“Ҳолат бўйича ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган. Вилоят прокуратураси масъуллари ҳодиса жойига чиқишган. Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн. сўмни ташкил этади”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан томонидан назоратга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.