Прокурор ўринбосари пора билан ушланди
Фарғонада туман прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушган.
Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар