Прокурор Саидазиз Саидалиев учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради

Фото: Верховный суд

“Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Сайдалиев иши бўйича суд тергови якунланди. 26 июль куни суд мажлисида прокурор Саидалиевни 20 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Бундан ташқари, у бошқа айбланувчиларга: Мирсолиҳ Мирхўжаевга – 15 йил, Ш.Самиевга – 15 йил,  Г.Ўринбоев, Ф.Алимов ва Ж.Бадаловга – 13 йилдан, Ш.Қувватов, A.Акрамов, У.Рахимов ва Я. Сотиболдиевга – 12 йилдан, Самадовга – 11 йил, Д. Султоновга – 8 йил беришни таклиф қилган.

Қолган судланувчилар умумий режимдаги колонияларда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Саидалиевга нисбатан 14 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, прокурор жиноий йўл билан олинган мулкни мулкий зарарнинг ўрни сифатида ва давлат фойдасига ўтказишни таклиф қилган.

30 июлга белгиланган навбатдаги суд мажлисида адвокатлар ва судланувчилар тингланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.