Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўрни меҳнат ярмаркалари ўтказилган
Прокурорлар ташаббуси билан 257 маротаба бўш иш ўрни меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 2 693 нафар фуқаро
иш билан таъминланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
«Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилалар, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 минг 456 нафар хотин – қизлар ва 18 минг 84 нафар ёшларга кўмак бериш ишлари давом эттирилди», – дейилади хабарда.
1 731 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 406 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 2 871 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 369 нафарининг турли курсларида ўқитилишида ва 6 407 нафарига контракт пули тўлаб берилишида кўмаклашилди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда 500 мингга яқин оталиққа олинадиган ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилган.
Бундан ташқари, 128 нафар ишчи – хизматчиларнинг кечиктирилган 400 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди.
801 нафар тадбиркорга 165 млрд. сўмлик кредит, 289 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1 минг 655 нафарига коммуникация тизимларига уланишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Ўтган даврда рақамлаштириш билан боғлиқ 3 та янги дастур ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди, “Электрон ҳукумат” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг 75 дан ортиқ ахборот тизимлари Бош прокуратуранинг ахборот тизими билан интеграция қилинган.
Шарҳлар