Пулларини 2 бараварга кўпайтириш фуқарога қимматга тушди

Foto: tergov.uz

Сурхондарё вилоятида яшовчи Э.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 3.260.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи П.Д. содир этганлиги аниқланган.

П.Д., жабрланувчи Э.Қ. билан телеграм мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида танишиб, инвестиция киритиш борасида уни ишонтириб, пулларини оз фурсатларда 2 баравар кўпайтириб беришини ваъда қилган ва алдов йўли билан 3.260.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан P.D.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.