«Пулларни кўпайтириш» ҳақидаги орзу амлага ошмади
Тошкент шаҳрида яшовчи 52 ёшли (аёл) Ю.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 23 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳриида яшовчи (аёл) Ю.З. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Ю.З., жабрланувчи Ю.А. билан телеграм мессенжеридаги канали орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган. Ю.З. унинг 23 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар