,

Путин 12 февраль куни Туркияга ташриф буюриши мумкин

Турция Россия Путин визит
Источник: rus.ozodi.org

Россия президенти Владимир Путин 12 февраль куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралар олиб бориш учун Туркияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters туркиялик мансабдорга таяниб хабар бермоқда.

Путин Туркияга бориши кутилаётгани ҳақида 20 январь куни ҳам манбаларга таяниб маълум қилинган эди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани ва расмий саналар ўз вақтида эълон қилинишини таъкидлади.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам ташриф тайёрлигини тасдиқлади ва аниқ саналар ҳозирча йўқлигини қайд этди.

2023 йил мартида Халқаро жиноят суди Путинни ҳибсга олиш учун ордер берганидан кейин Россия етакчиси халқаро сафарлари сонини қисқартирди. Туркияга ташриф амалга ошган тақдирда, бу Украина ҳудудида низо бошланганидан буён НАТО мамлакатига қилинган илк сафарга айланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.