Путин энг кам иш ҳақини уч минг рублга оширди

Foto: Gazeta.uz

2025 йил 1 январдан бошлаб Россияда энг кам иш ҳақи ойига 22 440 рублни (ҳозирда 19 242 рубл) ташкил этади. Бу ҳақида маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

Жорий йилнинг феврал ойида Владимир Путин Федерал Мажлисда сўзлаган нутқида 2030-йилга бориб Россияда энг кам иш ҳақи 35 минг рублгача оширилиши кераклигини айтган эди. Шу билан бирга, иқтисодчилар ўтган йили Украинадаги уруш туфайли баъзи рус фуқароларининг маошлари аллақачон ошганини пайқашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.