“Путин, ёрдам бер!”: Ўзбекистон фуқароси РФ президентидан ёрдам сўрамоқда

Фото: кадр из видео

Санжар Қодиров ўзини гиёҳванд моддаларни сақлашда ноҳақ айбланган ва шунга кўра у Россиядан ноқонуний равишда депортация қилинган деб ҳисобламоқда. Ҳақиқат излаб Санжар Россия президенти Владимир Путинга видеомурожаат юборди.

“Тожикистон фуқаросига икки миллион аванс бердим, лекин у пул билан ғойиб бўлди”

Санжар Қодировнинг узоқ Новосибирскдаги ҳаёти жуда яхши кечаётганди. Қарийб 20 йил давомида у рафиқаси билан шу шаҳарда бирга яшаб, уч фарзандини вояга етказаётганди. У ўзининг савдо павильонини очиш ҳақида ўйларди. Аммо бир воқеа ҳамма нарсани йўққа чиқарди. Санжар уни шунчаки уюштирилган деб гумон қилмоқда.

2020 йилда Қодиров асли тожикистонлик бўлган фуқаро билан қурилиш борасида келишиб олади, бироқ Санжар иш учун деярли икки миллион рубль тўлаганига қарамай жараён тўхтаб қолади.

Муҳожир Саидмўмин Сайдуллоев билан учрашиб, мижозни заводга бориб, унинг савдо объекти конструкцияларини ишлаб чиқариши қандай кетаётганини кўришни таклиф қилади.

“У менга манзилни бериб, деди: “Санжар, сен заводга бор! Менинг бу ерда, Марксда, шошилинч ишларим чиқиб қолди. Мен орқангдан таксида бораман”, – деди.”Мен йўлга тушдим, Немирович-Данченко кўчасида чапга бурилдим. Кейин кумушранг “УАЗ-Патриот” машинаси мени сиқиб қўйди”, – дейди Санжар Қодиров ўша воқеалар ҳақида.

“У ердан қора кийим ва ниқоб кийган учта махсус кучлар ходими югуриб чиқди. Мен қўрқмадим, чунки мен бутун умр қонун бўйича ишлаганман. Лекин мени ҳибсга олиш учун ёнимга келишларини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Ортимдан машина томон югуришяпти, деб ўйладим. Лекин улар мен томон югуришаётганди. Баъзилари ҳайдовчи эшигига яқинлашган бўлса, бошқа ходимлар йўловчи эшигидан яқинлашди. Мен машинани ўчирдим. Дарҳол ташқарига олиб чиқиб, асфальтга ётқизишди, қўлларимга кишан солишди”, деб эслайди муҳожир.

Оқ модда солинган пакетни топишди…

Муҳожирнинг машинаси кимсасиз жойга олиб кетилган, у ерда тинтув қилиниб, бир пакет оқ модда топилган. Санжар Қодировнинг сўзларига кўра, унинг оёғидан чалишган.

Эркак гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармасига олиб кетилган ва у ерда ундан ихтиёрий иқрорномага имзо чекишини сўрашган. Ўзбекистон фуқароси рад жавобини берган.

2021 йилда суд Қодировни гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадини кўзламай ноқонуний сақлашда айбдор деб топиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимли колонияда ўташга ҳукм қилди. Муҳожирнинг адвокатлари ҳукм устидан шикоят қилишга уриниб, ҳатто Олий судга ҳам етиб боришди. Лекин бу иш бермади. Новосибирскдаги «Сиб.фм» нашри бу ишда иштирок этган адвокат билан боғланишга муваффақ бўлган. Ҳимоячи Владимир Поручаевнинг айтишича, ишда ҳақиқатдан ҳам қонунбузарликлар бўлган.

“Бу ерда ҳаммаси жуда оддий: мусодара қилинган гиёҳванд моддалар бўйича ноқонуний равишда тўпланган ашёвий далиллар. Иккинчидан, сотиш нияти суднинг ўзи томонидан сақлаш сифатида қайта таснифланган. Бу Санжар ҳеч қачон гиёҳванд бўлмаганлигини рад этади. Ишонаманки, бундай шароитда оқлов адолатли бўлган бўларди”, дея эслайди адвокат.

Ҳаётим жарликка қараб кетди

Санжар Қодиров қамоқдан чиққач, Ўзбекистондаги ватанига депортация қилинди. Унинг ортидан хотини ва уч нафар фарзанди кетди. Боз устига, эркакнинг таъкидлашича, уларнинг икки нафари қамоқ муддати давомида ногирон бўлиб қолган.

“Ҳаётимни бузишди. Оилам ва мен уч йил давомида ёмон аҳволда қолдик! Уларнинг шарофати билан икки фарзандим ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун ногирон бўлиб қолди. Оилам оч қолган пайтлари ҳам бўлган. Озиқ-овқат сотиб олиш учун ҳеч нарса йўқ эди, чунки мен кўп йиллар давомида топганимни сарфладим. Улар бизнесимни олиб қўйишди, мен кўп йиллар давомида ҳалол меҳнатим билан топган нарсамни йўқотдим. “Мен қилмаган жиноятим учун ноҳақ ҳукм қилиндим”, – дейди у.

Бироқ муҳожир ким ва қандай асосда фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортганига аниқлик киритмади.

Энди Санжар айбдорлар муносиб жазоланишини хоҳламоқда. Шу мақсадда у ижтимоий тармоқларда президент Путин ва Россия Тергов қўмитасига ушбу вазиятни ўрганишни сўраб видеомурожаатлар жойлаштирмоқда.

Бироқ Россия ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар бу иш билан қизиқиб қолганидан кейин Санжар Қандиров алоқага чиқишни тўхтатди. Ёки одам ҳақиқат излашдан чарчаган ёки ўзи бу мураккаб масалада айбсиз бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Новосибирск области бўйича бош бошқармаси Санжар Қодиров томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёки уларнинг ҳаракатларига нисбатан ҳеч қандай расмий баёнот ёки айбловлар келиб тушмаган. Балки, айнан шундай тартибсиз хатти-ҳаракатлар ижтимоий тармоқлардаги айрим шарҳловчиларга бу шунчаки провокация эканлигини тахмин қилишларига имкон берган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.