Путин Севара Назархон ва Фаррух Зокировни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ижрочилар Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат   норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

1994 йилдан бери “Дўстлик” ордени билан Россия ва чет эл фуқаролари халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун тақдирланадилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.