Путин урушда яраланганларга тўловлар бўйича янги қоидаларни тасдиқлади

Foto: ochiq manba

Путин урушда яраланганларга тўловлар бўйича янги қоидаларни тасдиқлади, бу кўплаб яраланганларга камроқ пул тўланишини англатади. ТАССнинг ёзишича, тўловлар миқдори қуйидагича белгиланган:

оғир яраланиш учун — 3 миллион рубл;

енгил яраланиш учун — 1 миллион рубл;

«бошқа енгил жароҳатлар» учун — 100 минг рубл.

Янги қоидалар, аслида, яраланиш учун тўланадиган маблағларни камайтиришни англатади. Энг кўп тўлов ҳозирда ҳам 3 миллион рублни ташкил қилади, бироқ жараҳатнинг оғирлиги ҳисобга олинмайди. Масалан, 5-ноябрь куни РФ Қуролли кучларидан бир баталон командири Михаил Петелин «Комсомолская правда»га берган интервюсида: «Менинг рота командири ўринбосарим оёғини йўқотди. Биров эса енгилгина яраланди. Иккаласига ҳам 3 миллион рубл компенсация тўланди. Бундай ҳолатлар ҳатто менинг баталонимда ҳам кўп», — деган.

Шу куни мудофаа вазири ўринбосари ва Путиннинг жияни Анна Цивилёва, вазирлик раҳбари Андрей Белоусов билан йиғилишда яраланганларга тўловлар бўйича амалдаги қоидалар уларда «нохолислик ҳиссини» пайдо қилаётганини айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.