,

Путин ва Лукашенко Россия ва Беларус ягона бирлашган медиахолдингини тузиш ҳақида битим имзолади

Лукашенко и Путин
Фото: сайт Кремля

Россия президенти Владимир Путин ва Беларус президенти Александр Лукашенко Россия ва Беларус иттифоқ давлати медиакомпаниясини тузиш ҳақида қарор имзолади, деб ёзади Meduza.

Ҳужжат Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия ва Беларус Олий давлат кенгаши мажлисида имзоланди.

Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Максут Шадаев маълум қилишича, айни пайтда медиахолдингга ҳозирда мавжуд иккита ҳафталик газета, ҳафталик журнал ва телеканал киради, улар “ягона мувофиқлаштирилган сиёсат”ни таъминлайди.

Шу билан бирга, у “нолдан медиахолдинг яратиш” масаласи ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

Россия ва Беларус ўртасида бирлашган медиахолдинг тузиш ғояси 2021 йилда пайдо бўлганди: Александр Лукашенко “газета, журнал, Телеграм-канал ва ютьюбларга бекорга пул сарфламасдан, уларни битта жойга тўплаб, нима бўлаётгани ҳақида айтиб бериш керак” деган таклифни берганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.