Путин ва Мирзиёев Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилишини муҳокама қилмоқчи
Ўзбекистон ва Россия президентлари Ўзбекистон ҳудудида атом электр станцияси қурилишини муҳокама қилади, деб ёзади «РИА Новости» Путиннинг Тошкентга ташрифи материалларига таяниб.
Станциянинг Ўзбекистонда қурилиши муҳим қўшма лойиҳадир. Айни пайтда Атом электр станциялари бўйича Бош шартнома параметрлари, шунингдек, мамлакатда кичик атом реакторларига эга станция қуриш билан боғлиқ масалалар келишиб олишмоқчи.
Шунингдек, Москва ва Тошкент қуйидаги масалаларни муҳокама қилмоқчи:
- Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш заводини қуриш;
- газ-кимё мажмуаси;
- «Тебинбулоқ» темир рудаси конида металлургия кластерини яратиш.
Улашиш:
Шарҳлар