Путинга суиқасдга тарғиб қилган фуқарога 8 йил қамоқ жазоси берилди

Аввалроқ, “Путинни ўлдириш”га чақирган режиссёрга 10 йил қамоқ жазоси талаб қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Москва ҳарбий суди А. Берижинскаяга нисбатан узил кесил қарор қабул қилди. Унга кўра,  урушга қарши постлар ва Путинни отишга чақириш иши бўйича 8 йил умумий тартибдаги қамоқ жазосини тайинлади. Ушбу қарор судя Андрей Плужников томонидан иккинчи Ғарбий ҳарбий округ судида чиқарилди.

43 ёшли Берижинская, аслида режиссёр, унинг сўзларига кўра, Москва судида “халқ учун театр яратиш” каби амбицияли режалари борлигини билдирган. У шунингдек, сурункали панкреатит ва шахсий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини таъкидлаган. Иш материалларида унга аралаш шахсият бузилиши ташхиси қўйилган, бироқ мажбурий даволанишга эҳтиёжи йўқлиги аниқланган. Берижинская ва турмуш ўртоғи Владимир Лубегин икки фарзандни тарбиялашади.

Берижинская «VKontakte» тармоғида “фейклар тарқатиш ва армияни ҳақорат қилиш” ҳамда терроризмни қўллаб-қувватлаганликда айбланди. Шу билан бирга, унинг айтишича, у давлатнинг ҳарбий ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлган ва ўзининг постларини шахсий фойдаланиш учун ёзганини билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.